Кампир Обод сув омборини муҳофаза қилиш қўмитаси Шавкат Мирзиёевга очиқ мурожаат йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдан Қирғизистон билан Кампир Обод сув омбори бўйича келишув имзоланишини кечиктириш сўралди. Бу бўйича очиқ мурожаат Кампир Обод сув омборини муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан эълон қилинди.

Унга кўра, фаоллар икки давлат ўртасида чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича баҳсли нуқталар борлигини тан олади. Шу билан бирга, улар келишув доирасидаги айрим ҳужжатлар конституциявий нормалар, ўрнатилган қонунлар, Қирғизистоннинг сиёсий асослари ва демократик ютуқларини қўпол равишда бузилаётганини таъкидлаган.

«Кампир Обод/Андижон сув омбори бўйича масалани муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш учун Қирғизистон ҳукумати Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция масалалари бўйича тегишли қўмитасининг бор-йўғи иккита йиғилишини ўтказди. Муҳокама ёпиқ режимда ўтказилди, депутатларга ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати тақдим этилди. Кейинчалик қўмита раиси қўмита якуний қарорини имзолашдан бош тортгани учун ўз лавозимидан четлаштирилди, чунки депутатларга келишувнинг тўлиқ матни тақдим этилмаган», дейилади мурожаатда.

Қўмита аъзолари келгусида янги можароларга йўл қўймаслик учун чегара масалаларини жамоатчилик билан муҳокама қилиш ва келишиб олиш керак, деб ҳисоблайди.

Аввалроқ Қирғизистонда Кампир Обод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиққан 16 нафар мухолифатчи ҳибсга олинганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари икки давлат чегарасидаги Кампир Обод сув омборини бошқариш бўйича қўшма корхона тузишга келишган. «Кампир Обод авваллари тўлиқ ўзбек томони назоратида бўлган, аммо энди биз 50/50 улушга эга қўшма корхона тузамиз ва тўғонини биргаликда бошқарамиз, деб келишиб олдик», — деб ёзганди Қирғизистон президенти.

Жанубий Корея инсон ёшини ҳисоблашнинг глобал тартибига ўтди
Янгиликлар19:13 | 8.12.22
Жанубий Корея инсон ёшини ҳисоблашнинг глобал тартибига ўтди
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади