Ўзбекистонда 12 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс жавобгарликдан озод қилинади

Ўзбекистонда 12 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс жавобгарликдан озод қилинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Қайд этилишича, айбланувчи қилмишига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, суд уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиб, ишни тугатиши мумкин.

Ушбу норма Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг:

  • 40-моддасида — туҳмат;
  • 41-моддасида — ҳақорат қилиш;
  • 45-моддасида — фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш;
  • 46-моддасида — фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш;
  • 46-1-моддасида — шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш;
  • 52-моддасида — енгил тан жароҳати етказиш;
  • 61-2-моддасида — мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш;
  • 104-моддасида — экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш;
  • 133-моддасида — транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;
  • 134-моддасида — ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши;
  • 183-моддасида — майда безорилик;
  • 200-моддасида назарда тутилган ўзбошимчалик каби маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича ярашув шартлари бажарилган ҳолларда татбиқ этилиши мумкин.

Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмаслиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Божхона қиймати декларациясини тўлдириш йўриқномасига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади