Ўзбекистонда биржа савдоларида пасайиш кузатилди

Биржа матбуот хизматининг малум килишича, 24-30 октябрь кунлари Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2 532,2 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,4 фоизга камдир.

Фото: «Пульс»

Таъкидланишича, сотувларнинг:

• 78,5 фоизи – биржа савдолари;
• 0,2 фоизи – кўргазма-ярмарка савдолари;
• 21,1 фоизи – электрон давлат харидлари;
• 0,2 фоизи – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 574,2 миллиард сўмни ташкил қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 559 та авторақамлар сотилди. Cотилган давлат рақам белгиларининг умумий нархи 5 миллиард сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:

• 7,2 фоизи – биричи;
• 10,1 фоизи – иккинчи;
• 7,8 фоизи – учинчи;
• 9,9 фоизи – тўртинчи;
• 17,1 фози – бешинчи;
• 47,8 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 988,1 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди. Жумладан:

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. 24-30 октябрь кунлари биржа савдоларида 10 000 тонна шакар сотувга қўйилди ва ундан 9 850 тоннаси, яъни 98,5 фоиз қисми сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 890 минг сўмдан 10 807 минг сўмгача пасайган.

Пахта толаси

Биржанинг пахта толаси бозорида ўтган ҳафтада биржа савдоларида 1 436 тонна пахта толаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 287 тоннани ташкил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 23 717 минг сўмдан 19 879 минг сўмгача, яъни 16,2 фозига пасайди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган