Ўзбекистонда мактабларда Финляндия дарсликлари синовдан ўтказилади

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзақов бошчилигидаги йиғилишда янги авлод дарсликларини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда Финляндия тажрибаси асосида яратилган янги авлод дарсликлари 2023 йил 1 январдан бошлаб 14 та ҳудуддаги мактабларнинг 1-4 синфларида синовдан ўтказилади.

Ушбу мактабларда 2023 йил январь ойидан бошлаб 1-4 синфларда Финляндия масъул идоралари томонидан сифат белгиси билан қайд этилган замонавий дарсликларнинг апробацияси ўтказилади ва унда 4 минг нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, 6  мингга яқин ўқитувчилар учун ҳам ҳудудлардаги малака ошириш марказларида ҳамда апробация ўтадиган майдончаларда алоҳида ўқувлар ташкил этиб борилади.

Маълум қилиншича, тажриба-синовда иштирок этадиган мактаблар ва уларнинг ўқитувчилари билан кейинги 2 ой давомида алоҳида дастур асосида ишлар олиб борилади. Мазкур ишларнинг биринчи босқичи сифатида 139 та бошланғич синф ўқитувчилари учун 4-9 ноябрь кунлари махсус малака ошириш курслари Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 134-умумтаълим мактабида айни вақтда Финляндия таълим тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов жараёнлари бошланган. Мактабнинг бошланғич синф ўқув дарслари ушбу таълим тизимига босқичма-босқич мослаштирилмоқда.

Аввалроқ Сардор Умурзоқов ўзлаштирилган мактаб ерларини ўрганиб чиқишга топшириқ берганди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул тушлик бериш билан боғлиқ муаммолар бўйича текширув ўтказилиши ҳақида хабар қилинганди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото