Қашқадарёда ҳиндистонлик эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда Ҳиндистонда туғилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят ҳудудида жойлашган «Индорама агро» масъулияти чекланган жамияти вилоят Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, телеграмдаги гуруҳда Rahul номли фойдаланувчи инглиз тилида ишчи ходимларини ҳақорат қилиб, бир қанча ишчиларнинг эътирозларга сабаб бўлганлигини билдирлиб, ушбу шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Шунигдек, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида телеграм мессенжерида хақоратли сўзларни ишлатган шахс Хиндистонда туғилган ҳозирда «Индорама агро» масъулияти чекланган жамиятида ишловчи ходими К.Р. эканлиги аниқланган.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 140-модда (Ҳақорат қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Хоразмда Президентни ҳақорат қилган эркак 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани, Андижон вилояти Бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Ф.М. собиқ аёл ходимни ҳақоратлагани, Хўжаобод туманида депутат туман ҳокими ва унинг биринчи ўринбосарини ҳақорат қилиб, уларга туҳмат қилганликда айблангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди