Қорақалпоғистонда бошланғич синфлар қачондан тўлиқ бепул тушлик билан таъминланиши маълум қилинди

Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларда бошланғич синф ўқувчилари 11 ноябрдан тўлиқ бепул тушлик билан таъминланади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг маълум қилишича, 2022-2023 ўқув йилида Қорақалпоғистондаги 716 та таълим муассасаларида 143 577 нафар бошланғич синф ўқувчилари кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат билан таъминланиши белгиланган.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистондаги мавжуд 716 та умумтаълим мактаблари ҳудудлар кесимида 64 та лотларга жойлаштирилган.

Платформага жойлаштирилган 64 та лотлардан 41 та лот 11 та тадбиркорлик субъектлари томонидан ютиб олиниб шартномалар расмийлаштирилди, ҳозирда 716 та умумтаълим мактабларидан 481 та мактабда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланмоқда.

«Жорий йил 11 ноябрь куни ўқиш бошланиши билан барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминлаш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Сардор Умурзоқов Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул тушлик бериш билан боғлиқ муаммолар бўйича текширув ўтказилиши ҳақида хабар қилинганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди