Россия «дон келишуви»га қайтганини эълон қилди

Россия 29 октябрь куни Қора денгиздаги «дон йўлаги»да фаолият олиб бораётган кемаларнинг «Украина томонидан ўққа тутилиши» сабаб июль ойида тузилган «дон келишуви»дан чиққанини маълум қилганди. 2 ноябрь куни мамлакат ушбу келишувга қайтганини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсанть» хабар берди.

Қайд этилишича, Россиянинг бу позицияси БМТ бош котиби Антониу Гуттереш ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгаши эътиборига ҳавола қилинган.

«Россия Федерацияси ҳозирда олинган кафолатлар етарли кўринади, деб ҳисоблайди ва Севастополдаги террорчилик ҳужумидан кейин тўхтатилган Украина портларидан дон ва озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз ташиш бўйича ташаббус («Қора денгиз ташаббуси») келишувини амалга оширишни давом эттиради», дейилади Россия Мудофаа вазирлиги берган баёнотда.

Маълумот учун, бу келишув Туркиянинг Истанбул шаҳрида 2022 йилнинг 22 июль куни тузилганди. Унда Украина донини экспорт қилиш учун Одесса портларини очиш ҳамда Россиядан озиқ-овқат ва ўғит етказиб беришга таъсир қилган санкцияларни бекор қилиш кўзда тутилган. Москва 29 октябрь куни келишувда иштирок этишни тўхтатиб, буни Севастополда «дон йўлаги» хавфсизлигини таъминлашда иштирок этган кемаларга қилинган ҳужум билан изоҳлаганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия «дон келишуви»дан чиққанидан кейин БМТ, Украина ва Туркия «дон йўлаги» бўйлаб кемалар ҳаракати юзасидан келишиб олганди. Аввалроқ АҚШ Украинанинг дон экпорт қилиши учун блокадани ечиш эвазига Россияга қўйилган санкцияларни ечмоқчи эмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, Қрим Ўзбекистонга дон экспорт қилишга тайёрлигини билдирганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади