Самарқандда «Марказий Осиё — ислом санъати ўчоғи» мавзусида халқаро форум ўтказилмоқда

Самарқандда «Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи» мавзусида халқаро форум ўтказилмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 1-3 ноябрь кунлари «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Самарқандда «Марказий Осиё — ислом санъати ўчоғи» мавзусида халқаро форум ўтказилмоқда.

Форумдан кўзланган мақсад — Ислом тарихи ва маданиятига оид қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари, бу борада Ўзбекистон ва хориж тажрибаси, китобат, муқовасозлик, хаттотлик санъатини тиклаш ва ўрганишга доир замонавий илмий-тадқиқот натижалари билан танишиш ва тажриба алмашишдан иборат.

Шунингдек, унда «Ўзбекистон фондларида сақланаётган Қуръони каримнинг қадимий нусхалари» мавзусида халқаро кўргазма, «Мовароуннаҳрда китобат маданияти» мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестиваль ва ҳунармандлар савдо ярмаркаси, шу билан бирга, “Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари кўргазмаси ташкил этилиб, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тайёрланган «Катта Лангар Қуръони: кеча ва бугун» лойиҳаси тақдимоти ҳамда «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари» мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Тадбирларда маҳаллий ва етакчи нуфузли хорижий ташкилотлар ва илмий муассасалар раҳбар ҳамда тадқиқотчилари, соҳа мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган хаттотлар, кулоллар, наққошлар, қоғоз ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, диний соҳа вакиллари, таниқли исломшунос олимлар ва ОАВ ходимлари иштирок этади.

Форум доирасида фестиваль ва савдо ярмаркаси билан биргаликда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва IRCICA’нинг Халқаро ислом хаттотлик кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

Араб каллиграфияси бўйича маҳорат дарси ва ислом санъатига оид давра суҳбати Форумнинг навбатдаги тадбири ҳисобланади. Тадбир «Боқий шаҳар» мажмуасида маҳорат дарси ва давра суҳбати Туркияда ўтказилган хаттотлик мусобақасининг 10 дан ортиқ ғолиблари томонидан олиб борилади. Иштирокчилар амалий машқлар асосида хаттотлик санъати намуналарини яратиш кўникмалари ҳамда ислом санъати борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлишади.

Президент 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 126-сон қарорига асосан ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизими йўлга қўйилган. Қарорда қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш ва уларни консервация ҳамда реставрация қилиш вазифалари белгилаб берилган.

Халқаро конференция ҳам қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимидаги мавжуд муаммоларни амалий фаолият асосида бартараф қилиш, нодир манбаларни консервация ва реставрация қилишни янада такомиллаштириш борасида Ўзбекистон ва хориж тажрибасини мувофиқлаштириш ҳамда уни қадимий ёзма манбалар реестрини тузиш ва рақамлаштириш ишида амалиётга кенг қўллаш мақсадларини кўзлагани таъкидланган.

Анжуман давомида тизимдаги муаммолар аниқланиб, ютуқ ва камчиликлар белгилаб олинади ҳамда соҳани янада такомиллаштиришга оид таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқилади.

Конференция якунларига кўра мамлакатдаги музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестрини тузиш ва доимий мониторингини юритиш бўйича соҳа мутахассисларининг кўникмалари оширилади, давлат реестри асосида қадимий ёзма манбаларнинг турлари бўйича (қўлёзма, тошбосма манбалар, тарихий ҳужжатлар) каталоглар ва электрон нусхаларини яратиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлил этилиб, манбалар консервацияси ва реставрацияси билан шуғулланаётган соҳа ходимларининг мунтазам равишда касбий салоҳиятини ошириш бўйича Ўзбекистон ва хориж тажрибаси ўрганилиши маълум қилинган.

Иштирокчиларда музейлар, кутубхоналар ва давлат ташкилотларидаги ёзма манбаларга оид маълумотлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига мажбурий тартибда, бошқа шахслар (фуқаро ва шахсий қўлёзма фонд эгалари) эса ихтиёрий асосда тақдим этиш тартиби бўйича кўникма ҳосил қилинади. Шунингдек, нодир ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш борасидаги ишлар кенг жамоатчиликка етказилиши айтилган.

«Марказий Осиё — Ислом санъати ўчоғи» номли халқаро форум сўнгида иштирокчиларнинг Имом Бухорий илмий меросини ўрганишнинг аҳамиятини ёритувчи якуний баёноти қабул қилинади.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди