«Securex Uzbekiston—2022» Тошкентда ўтказилаётган хавфсизлик кўргазмаси — суратларда

Тошкентдаги UzExpo марказида «Хавфсизлик ва мудофаа. Хавфсизлик ва ёнғинни ўчириш учун ускуналар ва тизимлар. Қутқарув ускуналари ва шахсий ҳимоя технологиялари» 13-Марказий Осиё халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.


Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, кўргазмада дунёнинг олтита мамлакатидан келган 16 та компания ўз махсулотларини намойиш қилмоқда. Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигидаги «Hikvision», Россиянинг «Катод», Беларус Республикасининг «Радметрон» ва «Регула» компаниялари шулар жумласидан.

Кўргазмада ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун икки мақсадда ишлаб чиқарилган энг сўнгги маҳсулотлар, тунги кўриш мосламалари, қўриқлаш ва ёнғинга қарши ускуналар, видео кузатув тизимлари, радиация мониторингги ускуналари, мажмуавий хавфсизлик махсулотлари ва харбий техникалар намойиш қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, Қирғизистоннинг КЗ Ёнғин хавфсизлиги марказининг энг янги ёнғин ускуналари билан композит материаллардан тайёрланган ва хизмат муддати 10 йил ва ундан ортиқ бўлган ўт ўчириш машинасининг намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Кўргазмада намойиш этилган асбоб-ускуналар ва хавфсизлик технологияларидан табиий офатлар, эҳтимолий техноген ҳодисалар ва фалокатлардан, шунингдек, террористик ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиш мумкин.
Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Франциядаги кўргазмада намойиш этиладиган қадимий экспонатлари реставрация қилингани, Лондонда Сора Эшонтўраева ва жадидлар ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазма очилгани ҳамда Тошкентда замонавий санъат халқаро кўргазмаси очилгани хабар қилинганди.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди