Шавкат Мирзиёев иссиқхоналарни қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича ҳозирги кунда Ўзбекистондада 3 мингдан ортиқ иссиқхона бор. Уларнинг жами майдони 6 минг 300 гектардан зиёд бўлиб, шундан 4 минг 300 гектари сўнгги беш йилда ташкил этилган. Озиқ-овқатларнинг узлуксизлигини ва экспортини таъминлаётган кўп маҳсулотлар шу мажмуаларда етиштирилмоқда.

Ташқи бозорлардаги чекловлар ва транспорт логистикасидаги узилишлар бу тармоққа ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, аксарият иссиқхоналар бизнес-режасида 1 тонна маҳсулот таннархи ўртача 600 доллар деб ҳисоб-китоб қилинган бўлса, 2020 йилда таннарх 900 долларни ва 2021 йилда 1 минг 200 долларни ташкил этган. Айрим иссиқхона хўжаликларида кредит, солиқ, табиий газ ва электр энергияси тўловлари бўйича қарздорлик юзага келган.

Президент топшириғи билан  иссиқхонада маҳсулот етиштириш ва уни сотишнинг янги механизми ишлаб чиқилди. Унга кўра, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги иссиқхоналарга уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни етказиб беради, маҳсулотни сотиб олиб, экспорт қилади. Шунингдек, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун халқаро молия институтлари ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилган кредитларни қайтариш муддати 7 йилдан 14 йилга ҳамда имтиёзли даври 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши назарда тутилмоқда. Кредитларни қайтариш муддатлари ҳосилни йиғиб олиш ва сотиш муддатларига мослаштирилади.

Қайд этилишича, экспортбоп маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш мақсадида хорижий валютадаги банк кредитларини йиллик 4 фоиз ставкада ажратиш мўлжалланмоқда. Саноат типидаги замонавий иссиқхона ва логистика марказларини ташкил этиш учун яхлит майдонлар очиқ аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланмоқда.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди