Соябон кўтарган Путин, конфет тарқатаётган Байден, сайловда «қатнашаётган» ит — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украинанинг Николаев шаҳрида Россия ракеталари ҳужуми натижасида вайрон бўлган уй остидан топилган қўшнисининг жасади ёнида кўз ёши тўкаётган аёл.

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин Қора денгиз бўйидаги Сочи курортидаги Бочаров Ручей қароргоҳида Арманистон Бош вазири Никол Пашинянни музокаралар олдидан соябон кўтарганча кутмоқда.

Фото: AP Photo

Нью-Йоркнинг Манхеттен ҳудудида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аскарлари кийимида Хэллоуин парадида қатнашаётган одамлар.

Фото: Reuters

АҚШнинг янги иммиграция сиёсатидан норози бўлган венесуэлалик муҳожирлар АҚШ байроғи тасвири туширилган улкан баннерни кўтармоқда.

Фото: Reuters

Бразилиянинг амалдаги президенти Жаир Болсонаро тарафдорлари Планалтина шаҳрида президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғолиб чиққан сайланган Луис Инациу Лула да Силвага қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.

Фото: Reuters

Исроилнинг собиқ бош вазири Бинямин Нетаняху тарафдори Қуддусда бўлиб ўтадиган умумий сайловдан бир кун олдин Маҳане Еҳуда бозорида сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун мегафон кўтариб турибди.

Фото: Reuters

Италиянинг «Ultima Generazione» (Охирги авлод) иқлим фаоли Римда, Италияда иқлим инқирозига қарши курашиш зарурлигини таъкидлаш учун йўлни тўсиб қўйди.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ёнғин ва қутқарув гуруҳи кучли ёмғир туфайли сув босган ер ости ўтиш жойида қолиб кетган автобус йўловчиларига ёрдам бермоқда.

Фото: AP Photo

Кема ҳалокатидан омон қолган ва инсон яшамайдиган оролдан топилган тўққиз кишининг баъзилари Грециянинг Эгей денгизи қирғоқ қўриқлаш кемасида термал адеялга ўралган ҳолда ўтирибди.

Фото: AP Photo

Ироқнинг Бағдод шаҳрида қадимги Сабеан Мандаэан жамоасининг издошлари Дажла дарёсида фаровонлик кунини нишонлаш пайтидаги маросимни ўтказмоқда.

Фото: AP Photo

Филиппиннинг Марикина шаҳрида барча азизлар кунини нишонлаш учун Барангка қабристонига келган одамлар.

Фото: Reuters

Мексикалик аёллар анъанавий Марҳумлар куни ва Хеллоуин байрамини нишонлаш учун шаҳар бўйлаб Катриналар либосида юришмоқда.

Фото: EPA

АҚШнинг Хюстон шаҳрида Хэллоуин либослари танловида ғолиб чиққан қизча йиғламоқда.

Фото: Getty Images

АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден ва Президент Жо Байден Оқ уйнинг жанубий қисмида Хэллоуин байрами либосларида ташриф буюрган болаларни кутиб олиш ва конфет бериш тадбиридан сўнг сураткашлар ва журналистларга Хэллоуин ширинликларини тарқатишмоқда.

Фото: Reuters

Даниянинг Копенгаген шаҳрида шаҳар мериясидаги сайловда эгасининг сайлов бюллетенини тўлдириб бўлишини кутаётган ит.

Фото: AP Photo

Англиянинг Атерстоун ҳудудидаги Туайкросс ҳайвонот боғида янги туғилган маймун боласи.

Фото: PA

Сербиянинг Белград шаҳри Сава дарёси узра учиб ўтаётган қуш.

Фото: AP Photo

Ҳиндистоннинг Срингар ҳудудида Нишат боғидаги чинорлар орасида юрган одамлар.

Фото: AFP/Getty Images

Руминиялик Габриел Буртанете Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳридаги спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида брусс мусобақаси саралашида.

Фото: Reuters

Полициячи аёллар Қатар-2022 футбол бўйича Жаҳон чемпионати мусобақаси олдидан Доҳадаги Асосий Медиа Марказига қараб келмоқда.

Фото: AFP
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди