Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида 1 ноябрь куни тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 ноябрь куни соат 17:15 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Бунёдкор шох кўчаси 6-а уй ёнида 47 ёшли Lacetti ҳайдовчиси Б.К. машина бошқарувини йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 31 ёшли А.У.га тегишли Spark’ка бориб урилган.

Оқибатда Spark ўзидан олдинда тўхтаб турган 45 ёшли А.К.га тегишли Cоbalt’га бориб урилган. Мазкур Cоbalt эса қаршисидаги 36 ёшли У.Х.га тегишли Lacetti билан туқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Шунингдек, ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси Б.К. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руминияда 55 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Шунингдек, Россияда 54 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди