Тошкентда ЙПХ ходимлари ҳайдовчини машинадан тушириш учун унинг ойнасини синдирди — видео

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ЙПХ ходимлари ҳайдовчини машинадан тушириш учун унинг ойнасини синдираётгани тасвирланган видео тарқалди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1 ноябрь куни тахминан соат 17.00 ларда 2004 йилда туғилган А.Х. Nexia-2 русумли автомобилни тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда бошқараётган пайтда йўлда уч маротаба ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.

Тўртинчи маротаба Юнусобод тумани Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ инспектори томонидан жезл ва хуштак ёрдамида тўхташ ишораси берилганда, ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатни давом эттирган. Бир нечта ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттираётган автомобиль ҳаракатини чеклаш мақсадида бошқа транспорт воситалари тўхтатилган.

Сўнг Амир Темур – Алишер Навоий – Шаҳрисабз кўчалари кесишган чорраҳада ЙПХ инспектори томонидан транспорт воситаси тўхтатиб қолинган. Ҳайдовчи ўзини шубҳали тутганлиги, ходимларнинг эшикни очиш ва транспорт воситасидан тушиш ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, автомобилни ичкаридан қулфлаб олгани сабабли, транспорт воситасининг ойнасини синдириш орқали ҳайдовчининг эшиги очилган ва ҳайдовчининг автомобилни бошқариш имконияти чекланган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчи А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Equinox ҳайдовчиси инспекторнинг жезл ва ҳуштак билан ишора қилишига қарамай, кетиб қолганди. Тошкентда 4 нафар ЙПХ ходими тўхташ ишорасига бўйсунмаган ҳайдовчини ургани айтилган хабарга муносабат билдирилганди. Фарғонада 14 ёшли бола Lacetti’да ЙПХ ходимларидан қочишга уринганди. Шунингдек, Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси тўхташ ишорасига бўйсунмай, сержантни уриб кетиши оқибатида ходим ҳалок бўлганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди