Бродвейни кесиб ўтаётган улкан товуқлар, бошига аквариум кийган киши, Мексикадаги ўликлар куни — бугун суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Сайланган президент Луис Инациу Лула да Силва тарафдори Итабораи шаҳрида Болсонаронинг президентлик сайловлари иккинчи босқичидаги мағлубиятига қарши норозилик намойиши чоғида Бразилия президенти Жаир Болсонаро тарафдорлари олдида шиорлар билан ҳайқирмоқда .

Бразилия байроғи кўтарган президент Жаир Болсонаро тарафдори Бразилиянинг Сан-Паулу чеккасида жойлашган Кастело Бранко трассасида блокада пайтида юк машиналари орасидан ўтмоқда.

Ликуд партияси етакчиси Бенямин Нетаняху Исроилнинг Қуддусдаги умумий сайловлари вақтида партия қароргоҳида ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилмоқда.

Исроилдаги яҳудийлар сўнгги тўрт йилда бешинчи бор ўтказилаётган сайловларда овоз бермоқда.

Хэллоуин байрамида Нью-Йоркнинг Таймс-сквер майдонидаги Бродвей кўчасидан ўтиб бораётган товуқ кийимидаги кишилар.

Франциянинг Сент-Мало шаҳридаги яккалик елканли қайиқлар мусобақаси бошланғич нуқтасида бошига аквариум кийган мухлис одамлар орасидан ўтмоқда.

Мексиканинг Мехико шаҳрида ўтказилаётган «Марҳумлар куни» карнавалидан суратлар. Мексикаликлар эътиқодига кўра, вафот этган одамларнинг руҳи ҳар йили 1 ноябрга ўтар кечаси бу дунёга қайтиб келади. Аҳоли шу кунни байрам сифатида нишонлайди.

Мехиконинг бош майдони Зокалодаги «Марҳумлар куни» фестивалида қатнашаётган одамлар.



Пандемия туфайли икки йил ўтказилмаган Париждаги энг йирик ўйинлар ҳафталигида қатнашаётган иштирокчилар.

Буюк Британиянинг Кент ҳудудида Edinbridge Bonfire жамияти аъзолари томонидан яратилган Лиз Трасснинг масхараомуз ҳайкали.

Гватемаланинг Сантяго Сакатепекес шаҳрида барча азизлар кунини нишонлаш пайтида аҳоли улкан варракларни учирмоқда.

Ҳиндистоннинг Жабалпур ҳудудидаги Нармада дарёси узра кўчманчи Сибир чайкалари учиб ўтаётган пайтда ибодат қилаётган диндор.

Хитойлик мутахассислар Тайпейдаги ҳайвонот боғида касал пандани кўздан кечирмоқда. Хитой ва Тайван ўртасидаги зиддиятларга қарамай камдан-кам ҳолларда шундай ҳамкорлик амалга оширилади.

Суриялик болалар Дамашқнинг жанубий чеккасидаги Ярмук қочқинлар лагерида вайрон бўлган бинолар орасида ўйнамоқда.

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида жонглёрлик билан шуғулланаётган болалар.

Мисрнинг Қоҳира шаҳри шимолидаги Ал-Қалюбия вилояти Қаҳа шаҳридаги далада сув етишмаслиги ва ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қийин кечган мавсумда гуруч ғарамини ташиётган аёл.

Конго Демократик Республикасида ғазабланган аҳоли томонидан ёқиб юборилган БМТга тегишли машина олдида ўйнаётган болалар.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Пол Тейлор рақс гуруҳи раққослари Линколн марказининг Девид Кох театрида репетиция қилмоқда.

Хитойлик бадиий гимнастикачи қиз Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳридаги халқаро мусобақада қатнашмоқда.

«Ливерпул» футболчиси Дарвин Нуньез «Наполи»га қарши ўйинда Муҳаммад Салоҳ билан иккинчи голни нишонламоқда.
