Бухорода 20 нафардан ортиқ эркакка ОИТС юқтирган 20 ёшли аёл уч йилга қамалди

Бухорода 20 нафардан ортиқ эркакка ОИТС юқтирган 20 ёшли аёл уч йилга қамалди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани суди масъули маълум қилди.

Қайд этилишича, 2002 йилда Ғиждувон туманида туғилган М.Р. 11-синфни тугатгач, оиласидагилар билан ўзаро жанжаллашиб, ўрталарида келишмовчилик юзага келган, натижада М.Р. уйдан чиқиб кетган ва туман марказидаги тунги клублардан бирига ишга кирган.

У иш фаолияти давомида бир нечта эркаклар билан доимий ишқий муносабатда бўлиб келган. Кейинчалик соғлигидаги муаммолар сабаб геникологга мурожаат қилган. Шундан сўнг, унга ОИТС ташхиси қўйилган ва шу заҳоти мазкур касаллик рўйхатга олинган.

М.Р.га эндиликда эркаклар билан жинсий алоқа қилиши мумкин эмаслиги, агар амал қилмаса Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиши тушунтирилган.

Шунингдек, у тунги клубдаги ишларидан бўш вақтида фоҳишалик билан шуғилланишда давом этган. Арзимас пул эвазига эркаклар билан жинсий алоқага киришиб, шерикларидан касаллигини яшириб келган.

Олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатлари давомида М.Р. йигирмадан ортиқ эркакка ОИТС касаллигини қасддан юқтиргани маълум бўлган. Тергов давомида, айбдор пул ишлаш учун ўз касаллигини бошқаларга қасддан юқтирганини тан олган.

Аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ОИТСга чалинган, 2020 йилдан бери диспансер назоратига олинган эркак касалликни бир неча аёлга юқтиргани учун қамалганди. Шунингдек, Бухорода фоҳиша аёл 40 эркакка ОИТС юқтиргани хабар қилинганди. Бундан ташқари, Бухорода ОИВ инфекциясини била туриб ўзгага юқтирган бошқа бир аёлга чора кўрилган.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди