Бухорода қарийб 11 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди — видео

Бухорода божхоначилар қарийб 11 миллиард сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости орқали Ўзбекистон ҳудудидан транзит тарзида ҳаракатланаётган юк поездидаги вагонларнинг бирида контейнер эшиги, ички қисмидаги белги ва рақамлар акс этган ёрлиқлар қўлбола усулда ўзгартириб қўйилгани божхона ходимларининг диққатини тортган.

Хабарда айтилишича, ҳужжатларда мазкур контейнерга 20 тоннадан зиёд оғирликдаги, муқаддам фойдаланилган авто эҳтиёт қисмлари ортилгани кўрсатилган. Бироқ вагонга бошқа турдаги товарлар ортилгани аниқланганлиги сабабли, контейнер кўрикдан ўтказилади.

Натижада контейнерда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 10 миллиард 610 миллион сўмлик 700 минг 719 қути сигаретлар ортилгани маълум бўлди.

Аввалроқ Самарқанддаги «Жартепа» чегара-божхона пости вақтинчалик ёпилиши ҳақида хабаар берилганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди