Фарғонада аҳоли учун ажратилган 300 тонна кўмир талон-тарож қилинди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Сўх кўмир омбори мудири ва шериклари аҳоли учун ажратилган 300,5 тонна кўмирни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар бериди.

Фото: Прокуратура департаминти ахборот хизмати

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «K.t.» масъулияти чекланган жамияти вилоят филиали Сўх кўмир омбори мудири У.А. ва бошқалар тумандаги 7 та маҳалла учун ажратилган кўмирни аҳолига етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштиришиб, жами 300,5 тонна кўмирни бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборгани аниқланган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 4 миллиард сўмни талон-торож қилган дорихона бошқарувчиси аниқлангани, Сурхондарёда 2,5 млрд сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ушлангани, Сузиш федерацияси мансабдорлари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир:

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди