Жиззахда 1,2 тонна келиб чиқиши номаълум гўшт ортилган машина тўхтатиб қолинди

Жиззахда 1,2 тонна келиб чиқиши номаълум гўшт ортилган машина тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Дўстлик туманида жойлашган «Манас-14» Йўл-патруль хизмати масканида рейд ўтказилган.

Фото: Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Тадбирда «Самарқанд-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu тўхтатилиб, автомашина юкхонаси текширилганда номаълум ҳайвонга тегишли жами 1,2 тонна гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.

Фото: Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, ушбу гўшт Самарқанд вилоятидан Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетилаётгани маълум қилинган. Унининг истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаштириш учун вақтинча музхонага жойлаштирилган.

Аввалроқ Қашқадарёдан Тошкентга қарийб 500 килограмм ноқонуний гўшт олиб кетаётган «Cobalt» тўхтатиб қолинганди. Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган, бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмаган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади