Москвада мигрантлар учун патент нархи оширилади

Москвада 2023 йилдан бошлаб мигрантлар учун патент нархи ойига 5900 рублдан 6600 рублгача оширилади. Бу ҳақда«Expert» хабар берди.

Москва шаҳар думаси депутатлари пойтахт солиқ қонунчилигига ўзгартишлар киритишни маъқуллади. Хусусан, парламент аъзолари мигрантлар учун патент нархини ҳисоблашда қўлланиладиган минтақавий коэффициентни кўтаришди. Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб патен нархи ойига 6600 рублни ташкил қилади, деди Москва ҳукумати вазири.

«2022 йилда меҳнат муҳожирларининг анъанавий тармоқлардаги маоши 11,5 фоизга ошди. Шу муносабат билан патент нархини мутаносиб равишда ойига 6600 рублгача ошириш таклиф қилинмоқда», — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, патент нархининг ошиши муҳожирлар зиммасидаги солиқ юкини россияликларнинг тўловлари билан тенглаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, меҳнат патенти учун тўловлар бутунлай Москва бюджетига тушади, харажатларнинг ошиши Россия Федерацияси пойтахти даромадини 3 миллиард рублга оширилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди