Ўзбекистонда 9 ойда қанча автоҳалокат ўлим билан тугагани аниқланди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган 9 ойида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 1494 таси ўлим билан якунланган. Бу ҳақда ЎзЛиДеП пресс клубида бўлиб ўтган анжуманда Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи Машраб Раззоқов маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган январь-сентябрь ойи давомида 6449 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва 1494 та ҳолат ўлим билан якунланган.

«Йўл-транспорт ҳодисаларнинг асосий сабаби йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмаганлигида», — деган Машраб Раззоқов

Шунингдек, автоҳалокатларнинг 49,3 фоизини йўл инфратузилмаси билан боғлиқлиги маълум қилинган. Республика бўйича бу каби ҳолатлар 884 та ҳудудда пиёдалар ўтиш жойи мавжуд бўлмагани сабабли содир этилган.

Велойўлаклар ташкил этилмагани сабабли 522 таси (8,1 фоизи), 509 таси (7,9 фоизи) йўлни иккига ажратувчи тўсиқлар ўрнатилмаганлиги сабабли, 381 таси йўллар ёритилмагани ва 381 таси пиёдалар ҳаракатини чекловчи тўсиқ панжаралар ўрнатилмагани сабабли, 284 таси йўлнинг ўтказувчанлик транспорт оқимига мослаштирилмагани сабабли, 109 таси йўл қопламаси ҳўл ёки музлама бўлганлиги оқибатида содир этилган.

Шу билан бирга, 1315 таси ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка риоя этмаслиги, ҳайдовчининг тажрибасизлиги 445 тани, 354 таси ҳайдовчиларнинг оралиқ масофани сақламаслиги, пиёдаларга йўл бермаслик ҳолатларида 362 тани, 148 тасида светофор ёки йўл белгисига риоя қилмаслик, 187 таси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, 459 таси бошқа ҳолатларда содир этилган.

Аввалроқ Самарқандда давлат идораларида ишловчи 74 нафар шахс маст ҳолда автомашина бошқаргани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклагани, Хоразмда маст ҳайдовчи Nexia’да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборгани, Тошкентда маст аёл ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда маст ҳайдовчининг устидан кулган ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланганди.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times