Ўзбекистонда географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилади

Ўзбекистондаги географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Қайд этилишича 2 ноябрь куни Президент «‘Географик объектларнинг номлари тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 799-қонунни имзолаган.

Унга кўра, географик объектларга жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини беришга йўл қўйилган.

Бунда Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Президентининг қарорига асосан ҳамда, қоида тариқасида, номлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига нисбатан амалга оширилади.

Шунингдек, Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.

Таклифлар келиб тушганидан кейин муҳокама қилиш учун уларни 5 иш кунида тегишли органлар ўзларининг расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

Шу билан бирга, таклифлар муҳокамаси улар эълон қилинган санадан эътиборан 15 кундан кам бўлмаслиги кераклиги маълум қилинган.

Аввалроқ Олий Мажлис Сенати «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сенат «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллагани, Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлисида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун муҳокама қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди