Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини ҳам бодикамера билан таъминлаш таклиф этилди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини ҳам бодикамера билан таъминлаш таклиф этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова қонунчиликка киритилаётган бу ўзгартишлар ҳақида фикр билдирган.

«Тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳолатлар жамиятимиздаги иллатлардан бирига айланиб бораётгани жуда ачинарли. Бунинг олдини олишда энг самарали йўл ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш, деб ҳисоблайман. Фикримча, башарти шахс айни вақтда жамоат тартибини бузаётгани ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилиниши лозим», — деган депутат.

Шу мақсадда Жиноят кодексининг безорилик учун жавобгарликни кўзда тутувчи нормасига жиноятнинг ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир қилганини назарда тутувчи қўшимча банд киритиш кераклиги таъкидланган.

Ушбу бандда назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор, деб топилганлар уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин бўлади.

Шу билан бирга, кўчада тез ёрдам машинасига йўл бермаслик ҳолатларига нисбатан ҳам жарималар ҳажмини кўпайтириш кераклиги, хусусан, тиббиёт ходими, тиббий ёрдам каби тушунчаларга таъриф берилиб, тиббиёт ходимлари фаолиятига аралашганлик қонунчиликда тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланиши зарурлиги таъкидланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда шифокорларга юклатилган вазифалардан бири олиб ташлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ССВ «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформасини ишга туширгани маълум қилинганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди