Ўзбекистоннинг махсус вакили Афғонистон янги ҳукумати ҳақида гапирди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев Alter Ego дастурига Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати ҳақида сўзлаб берди.

Фото: VOA

Иргашевнинг қайд этишича, бу ҳукуматнинг келгуси истиқболлари унинг халқаро ҳамжамият талабларига жавоб беришда ўзини қандай тутаётганидан, ички сиёсатини юритишда қанчалик прагматик ва мослашувчан бўлишидан келиб чиқиб баҳоланиши керак.

Махсус вакилга кўра, Афғонистон ҳукумати ташқи сиёсатда жуда яхши позицияни эгаллаган. Иргашевнинг сўзларига кўра, Толибон матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳид Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати халқаро ҳамжамият билан муносабатларда нейтрал позицияни сақлаб қолиши ва у ёки бу давлатни, айниқса қўшнилар билан муносабатларни йўлга қўйишда қўллаб-қувватламаслигини билдирган. Толибон вакили, шунингдек, Афғонистон қўшни ҳудудлар ва учинчи давлатларга хавф туғдирмаслиги учун барча имкониятларни ишга солишини тасдиқлаган.

Иргашев, шунингдек, Ўзбекистон нима учун Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати билан алоқани давом эттирмоқда, деган саволга ҳам жавоб берди.

«Бир ҳақиқатни тушуниш керакки, 40 йилдан ортиқ вақт давомида Афғонистонда энг мустақил ва ҳеч бир давлатнинг қўли бўлмаган кучлар ҳокимият тепасига келди. Афғонистонда Совет қўшинлари бўлган даврда коммунистик режим мавжуд эди. Кейин, Америка қўшинлари киргандан сўнг, ғарбпараст ҳукумат пайдо бўлди. Яъни, 47 йил давомида Афғонистон ўз ҳолига қўйилгани йўқ», — деди у.

Махсус вакил, шунингдек, ҳозирги ҳукуматнинг айрим давлатлар билан алоқаси борлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, уларнинг таъсири бир вақтлар Совет Иттифоқи ва АҚШнинг таъсиридек кучли эмаслигини таъкидлади.

Иргашев Ўзбекистоннинг Толибонга нисбатан алоҳида туйғулари йўқлигини айтди, бироқ бошқа томондан, аниқ фактларни инкор этиб бўлмаслигини таъкидлади. Ўтган йилнинг август воқеаларидан сўнг маҳаллий аҳоли орасида қурбонлар сони 78 фоизга, хавфсизлик билан боғлиқ ҳодисалар 80 фоизга камайган, ҳаво ҳужумлари ҳам амалда тўхтаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Афғонистон масаласига бағишланган халқаро конференция ўтказилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Афғонистонни халқаро майдонда яккалаб қўймаслик кераклигини таъкидлаганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди