Шавкат Мирзиёев II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форумининг иштирокчиларини табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, анжуманнинг асосий мулоқот мавзуси «Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш» масаласига бағишланган.

Президент дунёда давом этаётган мураккаб пандемия ва глобал иқтисодий инқироз оқибатлари, турли нотинчликлар ва зиддиятлар фонида юзага келаётган озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгариши муаммолари инсон тақдири ҳақида жиддий бош қотиришни кун тартибига долзарб масала қилиб қўяётганига алоҳида тўхталди.

Шунингдек, давлат раҳбари форум нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар ва таниқли экспертлар иштирокида бу борадаги илғор тажрибаларни муҳокама қилиш ҳамда биргаликда умумий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш учун қулай имконият бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирган.

Хусусан, мамлакатда 2022–2026 йилларда инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, инсон капиталини ривожлантириш ва камбағалликни камида 2 баробарга қисқартиришни мақсад қилингани, бунинг учун қуйидаги вазифалар тизимли равишда амалга оширилаётгани маълум қилинган.

  • Иқтисодиётда хусусий сектор ролини тубдан ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва соғлом рақобат муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
  • Бу борада ҳудудларнинг шароити, ўзига хос хусусияти ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда, бизнес учун солиқ юкини изчил камайтириб бориш ва молиявий ресурслар билан таъминлашга аҳамият берилмоқда;
  • аҳолининг турмуш сифатини ошириш ва яшаш шароитини янада яхшилаш мақсадида ҳар бир маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли дастурларни ҳаётга жорий этилмоқда;
  • бутун республика бўйича «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва «Ташаббусли буджет» дастурлари доирасида аҳоли учун зарур бўлган ичимлик сув, электр энергияси таъминоти, ички йўллар ҳолати яхшиланиб, таълим, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилмоқда;
  • аҳолининг камбағал ва эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя тизими билан тўлиқ қамраб олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда;
  • қишлоқ хўжалигига сув ва ресурс тежовчи, «ақлли» технологияларни жорий этган ҳолда, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барқарор тизимларини яратиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доимий диққат марказида;
  • барча ҳамкор давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш, рақобатбардош маҳсулотлар билан ташқи бозорларга чиқиш, бу борада транспорт-логистика тизимларини ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқликни таъминлаш ислоҳотларининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

«Албатта, Янги Ўзбекистон ўз олдига қўйган юксак марраларни амалга оширишда халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва етакчи компаниялар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Шу ўринда, бизга хайрихоҳ бўлган, биргаликдаги лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган барча ҳамкорларимизга ўз миннатдорлигимни билдираман.

Аминманки, тадбирда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки сингари нуфузли ташкилотлар вакиллари ва салоҳиятли инвесторлар қатнашаётгани мазкур форум ишини янада самарали бўлишига хизмат қилади.

Бугунги анжуман иштирокчилари янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли келишувларга эришиб, шериклик алоқаларимизни янада кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшадилар, деб ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан куч-ғайрат ва омадлар, форум ишига эса катта муваффақиятлар тилайман», — деган Шавкат Мирзиёев.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди