Шавкат Мирзиёев спорт таълими ва илмини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди

Президент 3 ноябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тақдимотда соғлом турмуш тарзи, ёшлар бандлиги, олимпия ва паралимпия ҳаракати, спорт таълимини ривожлантириш, соҳага илмий ёндашувларни татбиқ этиш ишлари юзасидан тайёрланган режа-таклифлар кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб таълим дастурлари етакчи хорижий университетларнинг дастурига кўра шакллантирилади. Барча бакалавриат ва магистратура йўналишларига оид малака талаблари қайта кўриб чиқилади, ўқитувчилар ва битирувчиларнинг билими, маҳорати ва педагогик кўникмаларини баҳоловчи компетенциявий сертификатлаш йўлга қўйилади.

Хабарда келтирилишича, бугунги кунда долзарб бўлмаган 5 та бакалавриат йўналиши тугатилиб, 2 та магистратура мутахассислиги ташкил этилади. Ўқув ва машғулотлар жараёнига федерацияларнинг тажрибали мутахассислари ҳамда хорижий экспертлар жалб қилинади.

Спорт соҳасида фахрий унвон ва тоифа даражасига эга бўлган, нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган абитуриентлар касбий имтиҳонларни топширишдан озод қилинади. Талабаларни рағбатлантириш учун Паҳлавон Маҳмуд номидаги давлат стипендияси жорий этилади. Иқтидорли битирувчиларга спорт бўйича ҳакам ҳамда иккинчи тоифали тренер мақоми берилади.

Шунингдек, таълим ва илм боғлиқлигини мустаҳкамлаш учун ягона кузатув кенгаши тузиш режалаштирилган. Бу кенгаш спорт муассасаларининг бошқарув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий фаолиятини самарали ташкил қилишга бош-қош бўлади.

Шу билан биргаликда, Жисмоний тарбия ва спорт университетининг илмий салоҳиятини 45 фоизгача чиқариш, профессор-ўқитувчиларнинг фаолияти натижадорлигини ошириш, янги ишланма ва технологияларни жорий этиб, халқаро рейтингларга кириш мақсадлари белгиланди.

Маълум қилинишича, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлари институтига спорт биомеханикаси, физиологияси, фармакологияси ва генетикаси бўйича тадқиқотлар олиб бориш, илмий-инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларни амалга ошириш каби янги вазифалар юклатилди.

Илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш ва натижадорлигини ошириш, ёш кадрларни хорижий ўқув юртларига фалсафа доктори (PhD) даражасини ҳимоя қилиш учун юбориш ҳам назарда тутилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 2025 йилда Ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.

 

Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?
Янгиликлар18:37 | 30.11.22
Нукус воқеалари иштирокчилари қийноққа солинганми?