Сирдарёда 30 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 30 ёшли Ў.Т.га ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тан жароҳатлари етказилгани айтилди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Скрин: Facebook

Қайд этилишича, 2022 йил 25 сентябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 30 ёшли Ў.Т. (муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси билан судланган) шаҳар ҳудудидаги хонадонларнинг бирида яшовчи 42 ёшли Я.И.дан таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган дори воситаларини сотиб олган вақтида ушланган.

Шунингдек, тадбир давомида Ў.Т. қўлида бўлган дориларни ерга ташлаб, фаол қаршилик кўрсатган ва қочиб кетишга ҳаракат қилган. Бироқ  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ушлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27 сентябрь куни Янгиер шаҳар ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилгани, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Шу билан бирга, 28 сентябрь куни У.Т.нинг акаси ички ишлар ҳодимлари укасига нисбатан куч ишлатганини билдириб, прокуратурага мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.

Аввалроқ Самарқандда маҳалла раиси ва инспектор маст эркакка куч ишлатгани, Андижонда ИИБ ходими журналистга куч ишлатиб, телефонини олиб қўйгани, Наманганда ИИБ ходимлари фуқарони куч ишлатиб олиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди