Тошкент вилоятида мактаб жиҳозлари учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди

Тошкент вилоятида МЧЖ раҳбар ва ходимлари таълим муассасалари директорлари билан тил бириктирган ҳолда мактабларни жиҳозлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Т.З.» МЧЖ раҳбари Г.Қ. Ангрен шаҳридаги мактаб-интернати директори В.У. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу мактабга аслида етказиб берилмаган мактаб жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали 474,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Т.З.» МЧЖ иш юритувчиси Ф.Қ., ёрдамчиси Ш.А. ва Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб директори Г.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖ томонидан мактабга аслида етказиб берилмаган офис мебелларини қабул қилиб олганлиги юзасидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали 124,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда ХТБ мансабдори компьютер учун ажратилган маблағни талон-торож қилгани, Марғилонда шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи 1,7 миллиард сўмни талон-торож қилгани хабар қилинганди. Самарқандда эса боғча мансабдорлари ярим миллиард сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилганди. Шунингдек, Нукус давлат университетидаги қурилиш ишларида 13 миллиард сўм маблағ талон-торож қилинганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди