Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси 1,5 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси 1,5 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бeрди.

Қайд этилишича, 1 ноябрь куни вилоят прокуратураси ва Давлат хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 1,5 минг доллар олган вақтида ушланган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани, гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ ДХХ Андижон вилояти прокуратураси ходимини 30 минг доллар пора билан ушланганди. Шунингдек, Жиззахда «зампрокурор» 8000 доллар пора билан қўлга тушганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган