Тошкент вилоятида Тожикистон фуқароси вақтинча яшаш хонадонида 15 кг гашиш сақлагани аниқланди

Тошкент вилояти бўйлаб ташкил этилган «Қорадори—2022» тезкор, профилактик тадбирлар давомида Тожикистон фуқароси вақтинча яшаш хонадонида қарийб 15 килограмм гашиш сақлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бекобод шаҳар ИИБ жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан «Ўзбекистон» МФЙда ўтказилган тадбирда ўзини шубҳали тутган 29 ёшли А.Ш. (Тожикистон фуқароси) вақтинча яшаб келаётган хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада хонадон ётоқхонада вазни 14,9 кг бўлган гашиш гиёҳвандлик воситаси (сотиш мақсадида сақланган) борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда 1 грамм гашишни сотишга уринган икки эркак ушлангани, Андижонда гашиш сотишга уринган икки эркак қўлга олингани, Фарғонада фуқаро уйининг ҳожатхонаси девори орасида гашиш сақлаб келгани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади