Тошкент вилоятида Тожикистон фуқароси вақтинча яшаш хонадонида 15 кг гашиш сақлагани аниқланди
Тошкент вилояти бўйлаб ташкил этилган «Қорадори—2022» тезкор, профилактик тадбирлар давомида Тожикистон фуқароси вақтинча яшаш хонадонида қарийб 15 килограмм гашиш сақлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бекобод шаҳар ИИБ жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан «Ўзбекистон» МФЙда ўтказилган тадбирда ўзини шубҳали тутган 29 ёшли А.Ш. (Тожикистон фуқароси) вақтинча яшаб келаётган хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада хонадон ётоқхонада вазни 14,9 кг бўлган гашиш гиёҳвандлик воситаси (сотиш мақсадида сақланган) борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижонда 1 грамм гашишни сотишга уринган икки эркак ушлангани, Андижонда гашиш сотишга уринган икки эркак қўлга олингани, Фарғонада фуқаро уйининг ҳожатхонаси девори орасида гашиш сақлаб келгани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.