Украина ва БМТ дон келишуви доирасида кемалар ҳаракатини тиклайди

Украина ва БМТ дон келишуви доирасида 3 ноябрдан бошлаб кемалар ҳаракатини тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, 3 ноябрдан бошлаб Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кемалар ҳаракати дон битими бўйича қайта тикланади.

«3 ноябрь, пайшанба куни ғалла йўлагидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари солинган саккизта кема ўтиши кутилмоқда. Биз БМТдан тасдиқлов олдик», — деб ёзган Кубраков твиттердаги саҳифасида.

Унга кўра, Босфор бўғозида дон бўлган кемаларни текшириш 2 ноябрга белгиланган. Шунингдек, Истанбулдаги Бирлашган Координация Марказининг (JCC) доимий координатори Амир Абдулла ҳам кемалар 3 ноябрда ҳаракатлана бошлашини кутаётганини айтган.

«Қора денгиз ғалла ташаббуси доирасида кемалар ҳаракати 2 ноябрга режалаштирилмаган бўлсада, биз юкланган кемаларнинг пайшанба куни денгизга чиқишини кутамиз», — деган у.

Аввалроқ Украина, Туркия ва БМТ вакиллари 2 ноябрь куни дон битими доирасида гуманитар йўлак бўйлаб кемалар ҳаракатини режалаштирмасликка келишиб олганди. Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акар айни пайтда Туркия байроғи остидаги қуруқ юк кемалари Украинадан озиқ-овқат экспорт қилишда давом этишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Украина қўшинлари, Россия расмийларига кўра, Севастополда Қора денгиз флоти кемаларига учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилганидан сўнг, Россия дон битимидаги иштирокини тўхтатганди.

Украина, Россия, Туркия ва БМТ расмийлари 2022 йил 13 июль куни Истанбулда ғалла экспорти бўйича музокара ўтказганди. Аввалроқ АҚШ Украинанинг дон экпорт қилиши учун блокадани ечиш эвазига Россияга қўйилган санкцияларни ечмоқчи эмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, Қрим Ўзбекистонга дон экспорт қилишга тайёрлигини билдирганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото