Андижонда уч нафар фуқарони 38 минг доллар эвазига Кореяга ишга жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Андижон ва Тошкент вилоятларида фуқароларни чет элга ишлашга жўнатишини айтиб, улардан пул олмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.К. (муқаддам судланган) 3 нафар фуқарони 38 000 доллар эвазига гўёки Корея давлати элчихонасида ишловчи танишлари орқали ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 6000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Ф. фуқаро М.А.ни танишлари ёрдамида 3500 доллар эвазига Латвияга ишга юборишини айтиб, шундан 3000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлар қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент вилояти ҳамда Сирдарёда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тезкор тадбир ўтказилгани хабар қилинган. Шунингдек, Сирдарёда коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилгани маълум қилинган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото