Бишкекда Қирғизистон—Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтади

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Sputnik Ўзбекистон» хабар берди.

Фото: «Kabar.kg» (2021 йил 11 март)

Қайд этилишича, бу Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев ўзбекистонлик ҳамкасби Владимир Норов билан учрашувдан сўнг журналистларга маълум қилган.

Қирғизистон ОАВлари тадбир президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатга ташрифи арафасида бўлиб ўтиши режалаштирилгани ҳақида хабар бермоқда.

Маълумот учун, Владимир Норовнинг Қирғизистонга ташрифи доирасида

  • Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида битим;
  • Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Кампир Обод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим;
  • Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги хизмати ва Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув;
  • Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги ва «Ўзархив» агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми;
  • Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академияси ва Марказий Осиё тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури каби ҳужжатлар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон Кампир Обод сув омборини биргаликда бошқариши ҳақида хабар берилган эди.

Аввалроқ Қирғизистонда Кампир Обод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиққан 16 нафар мухолифатчи ҳибсга олинганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари икки давлат чегарасидаги Кампир Обод сув омборини бошқариш бўйича қўшма корхона тузишга келишган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди