Бугун оқшоми. Ўз уйида дўппосланган киши, пора билан қўлга тушган адвокат, ҳайвонот боғи жониворларини еган ҳарбийлар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Тошкентда уч киши фуқарони уйига кириб дўппослади

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 2 ноябрь куни уч киши фуқаронинг уйига бостириб кириб, уни дўппослади. Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган фуқаро бувисидан мерос қолган уйга келганда тахминан соат 20:30 ларда 2000 йилда туғилган таниши билан телефонда жанжаллашиб қолган. Оқибатда 2000 йилда туғилган шахс 1999 ва 2005 йилда туғилган шерикларини билан жабрланувчининг уйига бостириб кириб, уни дўппослаган ва бу жараённи тасвирга тушириб, Telegram’даги саҳифасига жойлаштирган. Жабрланувчи тан жароҳатлари билан шифокорга мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилаётгани маълум қилинган.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ёғади

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 5 ноябрда кун давомида ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида эса куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ёмғирли об-ҳаво якшанба куни ҳам сақланиб қолади. Шу куни республика шимоли ва Фарғона водийсидан ташқари барча ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Бу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистонда 15 ёшга тўлмаганларга ҳам ишлаш ҳуқуқи берилди

Меҳнат кодексининг янги таҳририга мувофиқ, 15 ёшга тўлмаганлар билан меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади. Унга кўра, 15 ёшга тўлмаган шахслар билан ота-оналарнинг розилиги бўйича меҳнат шартномаси тузилиши мумкин. Бунда вояга етмаган ходим номидан меҳнат шартномаси унинг ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи вакил томонидан имзоланиши керак бўлади.

Ўзбекистондаги энг хавфли автомобиль йўллари маълум қилинди

Ўзбекистонда 19 та хавфли авария «ўчоқлари» мавжудлиги маълум қилинди. Қуйидаги йўлларнинг маълум бир километрида икки ёки ундан кўп ЙТҲ содир бўлган:

  • Андижон вилояти, Асака тумани, Беруний маҳалласи, Фарғона томон ғаракатланувчи қисми — 112-километри;
  • Бухоро шаҳри, «Чибой» маҳалласи, Ғузор—Бухоро—Нукус автомобиль йўлининг 218-километри;
  • Бухоро тумани, «Боғиқалон» маҳалласи, Туркманбоши—Самарқанд автомобиль йўлининг 253-километри;
  • Шароф Рашидов тумани, «Қиевбош» маҳалласи, Жиззах—Фориш автомобиль йўлининг 8-километри;
  • Жиззах, Учтепа шаҳри, 17-километри;
  • Қарши шаҳри, «Шайхали» маҳалласи, Ғузор—Нукус—Бейнау автомобиль йўлининг 62-километри;
  • Навоий вилояти, Кармана тумани, Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши автомобиль йўлининг 163-километри;
  • Сирдарё тумани, Бахт шаҳри, Тошкент—Душанбе автомобиль йўлининг 44-километри;
  • Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, «Қўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинининг Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз айланма йўлидаги участкаси;
  • Чиноз тумани, М39 Тошкент—Термиз автомобиль йўли бўйлаб участкаси;
  • Қорақалпоғистон, Чимбой, Нукус—Чимбой автомобиль йўлининг 6-километри;
  • Кегейли тумани, «Кушунгул» маҳалласи Чимбой—Тахтакўприк автомобиль йўли бўйлаб 42-километр.

Тошкентда адвокат 5 минг доллар пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳрида адвокатлик фирмаси адвокати ўз ҳимоясида бўлган шахсдан жиноий жавобгарликка тортмаслик масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 5000 доллар пора олаётган вақтда ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Кадр: Видео

Дунёда нима гап?

Оч қолган рус аскарлари ҳайвонот боғи жониворларини егани айтилди

Украинанинг Донецк вилоятидаги Ямполь ҳайвонот боғида сақланаётган ҳайвонлар оч қолган россиялик аскарлар томонидан еб юборилгани айтилмоқда. Ҳудуд Россия назоратидан қайтариб олинганда мамлакат ҳарбийлари ҳайвонот боғидаги иккита туя, кенгуру, бизон, бир нечта чўчқаларини егани, қушлар ва бўриларни эса ўлдириб юборгани маълум бўлди. Улар ейишга улгурмаган ҳайвонлар эса Днепр шаҳрига олиб бориб парваришланаётгани маълум қилинган.

Германия канцлери Хитойга борди

Германия канцлери Олаф Шольц 4 ноябрь куни бир кунлик ташриф билан Хитойга борди. Маълум қилинишича, Германиянинг бир қанча йирик бизнес раҳбарлари билан сафар қилган Шольц Пекин марказидаги Халқ мажлислари залида яқинда ҳукмрон Коммунистик партия раҳбари этиб қайта тайинланган Си Цзиньпин томонидан расмий кутиб олинган.

Фото: Telegraph

Олаф Шольцнинг яқинда учинчи беш йиллик муддатга партия раҳбарлигига сайланган 69 ёшли Си Цзиньпин билан учрашиши турли қарама-қарши фикрларни келтириб чиқармоқда.

Ташриф, шунингдек, Тайвань билан боғлиқ кескинлик кучайиб бораётган ва БМТ ҳисоботига кўра, Хитойнинг Шинжондаги уйғурлар ва бошқа этник гуруҳларга нисбатан инсон ҳуқуқларини бузиши «инсониятга қарши жиноят» сифатида кўрилаётган пайтда амалга оширилди.

Маълумот учун, Олаф Шольц 2019 йилда коронавирус пандемияси бошлангандан бери Хитой раҳбари билан учрашган илк катта еттиликка кирувчи давлат раҳбари бўлди. Германия расмийлари бу ташриф Хитойнинг «қаерга қараб кетаётгани» ва ҳамкорликнинг қандай шакллари эҳтимоллилигини ўрганиш учун амалга оширилганини айтмоқда.

Шунингдек, бу ташриф Хитойни Россия иттифоқчиси сифатида Украинадаги урушни тугатишга ёрдам бериш ва ядровий риторикасини юмшатиш учун Москвага «босим ўтказиш»га кўндириш мақсадида бўлгани талқин қилнмоқда.

Деҳлида ҳавонинг ифлосланиши оқибатида бошланғич мактаблар ёпилади

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб кетиши оқибатида шанба, 5 ноябрдан бошлаб бошланғич мактаблар ёпилади, юқори синфлар учун очиқ ҳавода ўтиладиган дарслар бекор қилинади.

4 ноябрь куни ҳаво сифати индекси (AQI) пойтахт ҳудудининг аксарият туманларида 400 дан юқори бўлганлиги сабабли «оғир» ёки «хавфли» тоифага баҳоланиб, Деҳли раҳбари Арвинд Кежривал мактабларда вазиятни қўлга қолишни буюрди ва йўлларда автомобиллар сонини чеклаш бўйича чоралар кўрилишидан огоҳлантирди.

Пайшанба куни Ноида шаҳар маҳаллий ҳокимияти барча мактабларга саккизинчи синфгача бўлган ўқувчилар учун дарсларни онлайн шаклга ўтказишга буйруқ берган.

Баъзи мактабларни ёпиш тўғрисидаги қарор ота-оналар ва ижтимоий тармоқдаги экофаолларнинг хавотирларидан, шунингдек, аҳоли нафас олишдаги қийинчиликлар, томоқ, бурун ва кўзларнинг ачишишидан шикоят қилганидан сўнг жорий қилинган.

Федерал ҳукумат AQI кўрсаткичи бўйича ҳавонинг ифлосланиши 400 дан кўтарилганда соғлом одамлар ҳам бундан зарарланиши, ёндош касаллиги борлар учун эса бу янада каттароқ хавф бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Швейцариянинг IQAir гуруҳи томонидан тузилган маълумотларга кўра, Нью-Деҳли сўнгги тўрт йил ичида дунёнинг энг ифлосланган пойтахти бўлиб келмоқда.

Google Trends маълумотларига кўра, сўнгги бир неча кун ичида шаҳар аҳолиси тоза ҳаводан нафас олиш йўлларини излаётгани сабабли тизим орқали «ҳаво тозалагичлар» сўзи бўйича берилган қидирувлар сони ошган.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео
Янгиликлар10:45 | 26.11.22
Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи муддатга Қозоғистон президенти лавозимига киришди — видео