Деҳлида ҳавонинг ифлосланиши оқибатида бошланғич мактаблар ёпилади

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб кетиши оқибатида шанба, 5 ноябрдан бошлаб бошланғич мактаблар ёпилади, юқори синфлар учун очиқ ҳавода ўтиладиган дарслар бекор қилинади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Reuters

Маълум қилинишича, Ҳар йили шу мавсумда Ҳиндистон пойтахтида ифлос туман пайдо бўлади. Чунки совуқ ва оғир ҳаво қурилиш чанглари, автомобиль чиқиндилари ва қўшни штатларда ёнаётган экин қолдиқлари тутунини ушлаб туради ва бу шаҳарнинг 20 миллион аҳолиси орасида нафас йўли касалликларининг кўпайишига олиб келади.

4 ноябрь куни ҳаво сифати индекси (AQI) пойтахт ҳудудининг аксарият туманларида 400 дан юқори бўлганлиги сабабли «оғир» ёки «хавфли» тоифага баҳоланиб, Деҳли раҳбари Арвинд Кежривал мактабларда вазиятни қўлга қолишни буюрди ва йўлларда автомобиллар сонини чеклаш бўйича чоралар кўрилишидан огоҳлантирди.

Ҳиндистон Ифлосланишни назорат қилиш федерал кенгаши зарурати бўлмаган юкларни олиб ўтадиган дизелга юрувчи юк машиналарининг пойтахтга киришини тақиқлади, Деҳли маъмурияти шу ҳафта бошида ҳудуддаги аксарият қурилиш ва бузиш ишларини тўхтатди.

Деҳли атроф-муҳит вазири Гопал Раи, Деҳли ҳукумати ходимларининг 50 фоизи уйдан ишлашлари кераклигини айтди ва хусусий фирмаларни ҳам шунга ўхшаш чоралар кўришга чақирди.

Пайшанба куни Ноида шаҳар маҳаллий ҳокимияти барча мактабларга саккизинчи синфгача бўлган ўқувчилар учун дарсларни онлайн шаклга ўтказишга буйруқ берган.

Баъзи мактабларни ёпиш тўғрисидаги қарор ота-оналар ва ижтимоий тармоқдаги экофаолларнинг хавотирларидан, шунингдек, аҳоли нафас олишдаги қийинчиликлар, томоқ, бурун ва кўзларнинг ачишишидан шикоят қилганидан сўнг жорий қилинган.

Федерал ҳукумат AQI кўрсаткичи бўйича ҳавонинг ифлосланиши 400 дан кўтарилганда соғлом одамлар ҳам бундан зарарланиши, ёндош касаллиги борлар учун эса бу янада каттароқ хавф бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Швейцариянинг IQAir гуруҳи томонидан тузилган маълумотларга кўра, Нью-Деҳли сўнгги тўрт йил ичида дунёнинг энг ифлосланган пойтахти бўлиб келмоқда.

Google Trends маълумотларига кўра, сўнгги бир неча кун ичида шаҳар аҳолиси тоза ҳаводан нафас олиш йўлларини излаётгани сабабли тизим орқали «ҳаво тозалагичлар» сўзи бўйича берилган қидирувлар сони ошган.

Ҳиндистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси қўшни Панжоб, Харяна, Уттар-Прадеш ва Деҳли штатлари бош котибларидан пайшанба кунига қадар хавотирли ифлосланиш даражасига қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беришни сўраган.

Маълумот учун, Ҳиндистонда бир йил аввал ҳам ноябрь ойида ҳавонинг ифлосланиши оқибатида мактаблар ёпилганди. Шунингдек, Тошкентда ифлосланиш даражаси ортиб кетгани оқибатида шаҳар ҳавоси «нафас олиш учун яроқсиз», деб топилганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди