Фарғонада ваҳшийларча ўлдирилгани айтилган аёл ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди

Фарғонанинг Бувайда туманида 34 ёшли аёл ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратуранинг «Bugun.uz»га хабар беришича, аёл ўлдирилмаган, балки ўз жонига қасд қилган.

Маълум қилинишича, 28 октябрь соат 19:00 ларда Бувайда тумани, «Буюк ипак йўли» МФЙ,  Янгиқишлоқ қишлоғида яшаган, 1988 йилда туғилган Г.Д. турмуш ўртоғи З.Д. бошқарувидаги Damas русумли автомашинада кетаётиб, маҳалла ҳудудида турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, ўзини машинадан ташлаб юбориб, олган тан жарохатлари оқибатида вафот этган.

Судга оид тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида Г.Д.да бош мия очиқ жарохати, бошини энса соҳасида эзилиб йиртилган яраси, бошини энса, иккала чакка асос сукларини синиши, бош мия тур пардалари остига қон қуйилишлари, бош мия моддасини шиши, чап пешона соҳасида қонталаши, иккала тизза олди юзаларида шилинмалари, чап сони қонталашлар аниқлангани кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 23 ёшли спортчи йигитнинг жасади сувдан топилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берганди. Вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси эса йигитнинг спортчи эмаслиги маълум қилган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди