Исроилда парламент сайловларида собиқ бош вазир Нетаньяху ғалаба қозонди

Исроил парламенти сайловларида собиқ бош вазир Биньямин Нетаньяху етакчилигидаги «Ликуд» партияси ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Тimes of Israel.

Қайд этилишича, сайлов натижаларига кўра бешта энг йирик фракция:

  • «Ликуд» Биньямин Нетаньяху — 32 депутатлик мандати;
  • собиқ бош вазир Яир Лапид бошчилигидаги ҳукмрон «Еш Атид» партияси — 24 ўрин;
  • «Диний сионизм» блоки — 14 депутатлик мандати;
  • Мудофаа вазири Бенни Гантснинг «Давлат лагери» блоки — 12 ўрин;
  • «Шас» партияси — 11 депутатлик мандати.

Шунингдек, Биньямин Нетаньяху ҳукуматни шакллантириш учун 28 кун борлиги, агар бу ишни ўз вақтида бажара олмаса, президентдан қўшимча равишда яна 14 кун талаб қилиши мумкинлиги маълум қилинган.

Парламент сайлови 1 ноябрь куни барча сайловчиларнинг 71,3 фоизи иштирок этган ҳолда бўлиб ўтган. Бу сайловлар сўнгги уч йил ичида мамлакатда бешинчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Биньямин Нетаньяху 1996 йилдан 1999 йилгача ва 2009 йилдан 2021 йилгача Исроил бош вазири бўлган. У бу лавозимда мамлакат тарихидаги энг узоқ муддат, 15 йилу 3 ой ишлаган.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times