Microsoft Украинага 100 млн доллар молиявий ёрдам ажратади

Американинг Microsoft корпорацияси 2023 йилда Украинага технологик ёрдам кўрсатишни кенгайтириш ва 100 миллион доллар миқдорида қўшимча молиявий ёрдам ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вице-президенти Бред Смит Украина рақамли трансформация вазири Михаило Федоров билан учрашувда айтиб ўтди.

Смитнинг қайд этишича, юқорида қайд этилган режаларни ҳисобга олган ҳолда, махсус операция бошлангандан бери Microsoft томонидан Украинага кўрсатилган ёрдамнинг умумий миқдори 400 миллион доллардан ошади. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, корпорация Украина тинч аҳолисига қарши жиноятларни тергов қилувчи халқаро ташкилотларга маълумотларни тақдим этишда ёрдам кўрсатади.

Технологик компанияларнинг Украинага ёрдам бериши муҳимлигини таъкидлаган Microsoft вице-президенти Киевнинг киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни назарда тутган.

Корпорация маълумотларига кўра, махсус операция бошланганидан буён Россия томонидан Украина расмийларига қарши 48 та киберҳужум қайд этилган. Шу билан бирга, Россия разведка хизматларининг Украинадан ташқари 42 давлатдаги (Полша, АҚШ, Дания, Норвегия ва бошқалар) 128 та ташкилот тармоқларига кириб боришга уриниш ҳолатлари аниқланган.

Аввалроқ Microsoft компанияси Россиядаги фаолиятини қисқартириши ҳақида хабар қилинганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди