Наманганда зилзила содир бўлди
Наманган вилояти Уйчи туманида 4 ноябрь куни соат 21:16 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, зилзила координаталари: 41,07 градус шимолий кенглик; 71,88 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,6. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 224 кмилометр жанубий-шарқда бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Уйчи туманида 2-3 балл, 6 километр;
- Чортоқ туманида 2-3 балл, 7 километр;
- Норин туманида 2 балл, 19 километр;
- Наманган шаҳрида 2 балл, 19 километр;
- Учқўрғон туманида 2 балл, 20 километр.
Аввалроқ Наманган вилояти Чуст туманида 3,5 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.