Намангандаги ошхоналарнинг бирида пичоқбозлик содир бўлди

Наманган вилояти Норин туманидаги ошхоналарнинг бирида пичоқбозлик содир бўлди. Бу ҳақда Millar дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Норин ва Уйчи туманларида яшовчи икки фуқаро телефон орқали суҳбатлашаётганда ўзаро тортишиб қолган. Шунингдек, муаммони ҳал қилиш мақсадида Норин туманидаги ошхоналарнинг бирида кўришишга келишиб олган.

Учрашув вақтида ҳар икки томондан ҳам шериклар етиб келиб, вазият кескин тус олишига сабаб бўлган. Улар орасида икки нафар вояга етмаган бола ҳам борлиги айтилмоқда. Шу билан бирга, жанжал қарнашчиларидан бири ёнида олиб юрган пичоқ билан бошқасига тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан бир нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «э» банди ва 277-моддаси «б»,«в» бандлари билан ҳамда тўрт нафар фуқарога нисбатан 277-моддаси «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, бир нафар фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Қолган ҳодиса иштирокчиларига ҳам тегишли тартибда чоралар кўрилган.

Текширув ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойда бир дона пичоқ, бир дона қўлбола усулда тайёрланган бита далилий ашё сифатида олинган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 57 миллион сўм қарздорлиги бор истеъмолчи электр таъминоти корхонаси раҳбарини пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги кафеларнинг бирида мижозлар ва кафе ишчилар ўртасида жанжал келиб чиқиб, бу мижозларнинг пичоқланишига олиб келгани хабар қилинган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото