Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ошди

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев «Alter Ego» лойиҳасига берган интервьюсида Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин савдо муносабатлари қандай ўзгаргани ҳақида айтиб ўтди.

Иргашевнинг айтишича, 2021 йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш мамлакатда аввалги тузум ҳукмронлик қилган пайтда 630 миллион долларни ташкил қилган. Шу билан бирга, 2022 йилнинг етти ойи давомида бу кўрсаткич 530 миллион долларни ташкил қилди.

Ўз навбатида, автомобиль ва темир йўл транспорти соҳасида кўрсаткичлар ошган. Хусусан, Афғонистонда транзит юк ташиш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа ошган.

«Яхши томони шундаки, ҳозирги ҳукумат афғон тадбиркорларига ўз маҳсулотларини сотиш ва экспорт қилиш имконини беряпти», — дейди Исматулла Иргашев.

Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга 58 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатгани ҳақида хабар берилганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди