Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ёғади

Ўзбекистонда 5-6 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Ўзбекиситон ҳудудига нисбатан юқори ҳарорат фонида Каспий денгизи, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан нам булутли массивлар кириб келиши давом этади.

Шунингдек, 5 ноябрь, шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик кузатилади.

6 ноябрь, якшанба куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида яна ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир жадал ёғади. Баланд тоғларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Шу билан бирга, 5-6 ноябрь кунларида ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев Facebook’даги саҳифасида республиканинг саккизта вилоятида ёғингарчиликнинг кескин кучайиши муносабати билан сел-сув тошқинлари кузатилишидан огоҳлантириб, ушбу ҳудудларда сел хавфи эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди