Ўзбекистонда маст шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади

Ҳукумат қарори билан алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Huquqiy axborot» канали хабар берди.

Низомга кўра, маст ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади.

Қайд этилишича, тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ички режим ҳамда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари ташкил этилади.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига жамоат жойларида (яшаш жойидан олиб бориш бундан мустасно) маст фуқароларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш учун қуйидаги мезонлар асос бўлади:

  • шахснинг мақсадли ҳаракатлар содир этиш ёки ўзи мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотганлиги (бирор жойда ётган ёки ўтирган ҳолати);
  • шахснинг уйқучанлиги, уйғотишнинг қийинлиги;
  • шахснинг тикка ҳолатда мустақил тура олмаслиги;
  • нутқининг ноаниқ, тушунарсиз, ўзаро боғлиқ бўлмаган узуқ-юлуқ алоҳида сўзлардан ташкил топиши;
  • саволларни яхши тушунмаслиги, ўзининг қаердалигини аниқ англаб етмаслиги.

Мастлик ҳолатидаги шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланади ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади. Шунингдек, тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача бўлганда далолатнома, 12 соатдан кўп вақт бўлганда ва тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда касаллик тарихи расмийлаштирилади.

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган фуқароларни сутканинг тунги вақтида (соат 23:00 дан 06:00 гача) ёки йилнинг совуқ даврида чиқариб юбориш уларнинг қариндошлари кузатувида амалга оширилади.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео