Ўзбекистонда стандартлаштириш тўғрисида янги қонун қабул қилинди

Президент 3 ноябрь куни «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:

  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
  • Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
  • стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.

Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.

Шунингдек, стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин:

  • қисқа (1 йилгача);
  • ўрта (1 йилдан 5 йилгача);
  • узоқ (5 йилдан 10 йилгача).

Стандартларнинг ягона ахборот базаси Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.

Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

  • миллий стандартлар;
  • халқаро (минтақавий) стандартлар;
  • хорижий мамлакатларнинг стандартлари.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.

Аввалроқ Сенат «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 2021 йилда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология миллий тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишганди. 2022 йилнинг июнида эса Президент стандартлаштириш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишганди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео