Ўзбекистондаги энг хавфли автомобиль йўллари маълум қилинди

Ўзбекистонда 19 та хавфли авария «ўчоқлари» мавжудлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази раҳбари Машраб Раззоқов хабар берди.

Марказ раҳбарининг тушунтиришича, йўлнинг маълум бир километрида икки ёки ундан ортиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлса, хавфли ҳисобланади.

Раззоқов бир нечта шундай «ўчоқларни» санаб ўтди:

  • Андижон вилояти, Асака тумани, Беруний маҳалласи, Фарғона томон ғаракатланувчи қисми — 112-километри;
  • Бухоро шаҳри, «Чибой» маҳалласи, Ғузор—Бухоро—Нукус автомобиль йўлининг 218-километри;
  • Бухоро тумани, «Боғиқалон» маҳалласи, Туркманбоши—Самарқанд автомобиль йўлининг 253-километри;
  • Шароф Рашидов тумани, «Қиевбош» маҳалласи, Жиззах—Фориш автомобиль йўлининг 8-километри;
  • Жиззах, Учтепа шаҳри, 17-километри;
  • Қарши шаҳри, «Шайхали» маҳалласи, Ғузор—Нукус—Бейнау автомобиль йўлининг 62-километри;
  • Навоий вилояти, Кармана тумани, Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши автомобиль йўлининг 163-километри;
  • Сирдарё тумани, Бахт шаҳри, Тошкент—Душанбе автомобиль йўлининг 44-километри;
  • Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, «Қўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинининг Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз айланма йўлидаги участкаси;
  • Чиноз тумани, М39 Тошкент—Термиз автомобиль йўли бўйлаб участкаси;
  • Қорақалпоғистон, Чимбой, Нукус—Чимбой автомобиль йўлининг 6-километри;
  • Кегейли тумани, «Кушунгул» маҳалласи Чимбой—Тахтакўприк автомобиль йўли бўйлаб 42-километр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руминияда 55 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Шунингдек, Россияда 54 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади
Янгиликлар15:02 | 8.12.22
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади