17:46 | 04.11.22 271

Қозоғистон компанияси Ўзбекистон ва Тожикистонга 90 млн долларлик бензинни ноқонуний олиб киришга уринди

Компания раҳбари 100 минг тоннадан ортиқ ёнилғи экспорт қилишни мўлжаллаган

Қозоғистон компанияси Ўзбекистон ва Тожикистонга 90 миллион долларлик бензинни ноқонуний олиб киришга уринди, деб хабар бермоқда Inbussines нашри Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги маълумотларига таяниб.

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан дастлаб 54 миллион тенге (117 минг доллар) қийматидаги  (165 тонна) АИ-95 бензини солинган учта вагон цистерна мамлакатдан Ўзбекистонга ноқонуний олиб чиқиб кетиш факти аниқланган. Кейинроқ 89 миллион тенге (190 минг доллар) қийматидаги АИ-95 бензинли (280 тонна) яна бешта цистерна топилди.

Умуман олганда, мазкур корхона Ўзбекистон ва Тожикистонга 90 миллион долларлик 100 минг тоннадан ортиқ ёнилғи экспорт қилишни мўлжаллаган. Корхона директори ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, тавба қилган.

Шунингдек, бензин солинган цистерналар мусодара қилиниб, давлат давлат ҳисобига ўтган, раҳбардан аввал сотилган бензин нархи — 54 миллион тенгега ундирилди.

Суд ҳукми билан директор айбдор деб топилиб, уч йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 109
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 198
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 925
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 430
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 387
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 439