Сенат сайтини 14 ёшли болалар бузгани маълум бўлди

Олий Мажлис Сенатининг расмий веб-сайти 2 ноябрь куни бузиб кирилгани хабар берилганди. Сайтни ёш болалар бузгани маълум бўлди. Бу ҳақда «My5» телеканалининг «Markaziy studiya» кўрсатувида маълумот берилди.

Қайд этилишича, олти кишидан иборат бўлган «Marsh Golden» жамоаси 2018 йилдан бошлаб давлатнинг турли сайтларини бузиб кирган. Таъкидланишича, уларнинг бошлиғи 14 ёшли йигит бўлиб, жамоанинг қолган аъзолари ҳам унинг тенгдошлари.

Гуруҳ бошлиғининг биринчи «иш»и 2019 йилда «Kundalik.com» сайтига кириб, мактабдаги баҳоларини тўғрилаб олиш бўлган. Унинг «My5» каналига берган интервьюсида айтилишича, Сенат сайтини бузиб киришдан мақсад сайтнинг заифлигини кўрсатиб бериш бўлган. Шунингдек, у агар имконият берилса жамоаси билан давлат сайтларининг киберхавфсизлигига ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтни бузиб кирилиши сабаби маълум қилинганди. Шунингдек, ўша куннинг ўзида Сенат веб-сайти қайта ишга туширилгани хабар берилган.

«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди