Тошкент вилоятида Ўзбекистондан қарийб 1,5 млн рубль олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилояти «Фарход» чегара божхона постида Ўзбекистондан 1 миллион 350 минг рублни яширинча олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 ноябрь куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Фарход» чегара божхона постига пиёда холда кириб келган фуқаро божхоначилар томонидан шубҳа остига олиниб тўхтатилган. Шахсий кўрикдан ўтказмоқчи бўлинганида божхона ходимларига бўйсунмасдан постнинг чиқиш залидан қочиб кетаётган вақтида чегара наряд ходимлари ёрдамида тўхтатиб қолиниб, икки холислар иштирокида алоҳида хонада шахсий кўрикдан ўтказилган.

Аниқланишича, ушбу фуқаро энидаги қора рангли нимча курткасининг чўнтаклари ичида божхона ходимларига оғзаки маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган жами 1 миллион 350 минг рубль бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ ДХХ Тожикистонга 356 минг долларни ноқонуний олиб кетаётган 2 аёлни ушлагани, Термизда қарийб 17 минг долларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди