Вақтинчалик ёпилган Самарқанд аэропортидаги парвозлар Навоийга кўчирилди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитининг ўтказилиши муносабати билан 8-11 ноябрь кунлари йўловчи ва юк авиақатновлари учун ёпилган Самарқанд халқаро аэропортидаги айрим парвозлар Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача «Uzbekistan Airways»нинг режалаштирилган HY045/046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент, HY9605/9606 Самарқанд – Москва – Самарқанд, HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург, HY639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд, HY275/276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиқатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Шунингдек, Шунингдек, Андижон – Самарқанд – Андижон, Самарқанд – Наманган – Самарқанд ва Фарғона – Самарқанд – Фарғона авиақатновлари бекор қилинди.

«Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Uzbekistan Airways қатор мавсумий авиақатновларни вақтинча тўхтатиши ҳақида хабар қилинганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди