«14 ёшли болаларнинг бунга алоқаси йўқ». Сенат сайтини аслида бошқа хакер бузгани маълум бўлди

Олий Мажлис Сенатининг расмий веб-сайти 2 ноябрь куни бузиб кирилгани хабар берилганди. Кейинчалик Marsh Golden деб номланган гуруҳ бу ишни амалга оширгани, унинг асосчиси эса 14 ёшли бола экани  аниқланди. Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, айбини тан олиб интервью берган, ўзини гуруҳ бошлиғи деб таништирган бола аслида у эмас.

Қайд этилишича, мазкур ишни амалга оширган фуқаро Наманган вилояти Норин туманида 3 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган.

«Сайтнинг заифликлари борлиги унга яқинда ҳужум уюштирилиши ҳақида 28 октябрь куни огоҳлантириш юборганман. Лекин камчиликлар бартараф этилмаган ва менга жавоб қайтаришмаган. Шу сабабдан мен бу ишни амалга оширишга қарор қилдим. Бу ишим аслида жиноят эканлигини билмагандим», — деган у.

Шунингдек, у телевидение орқали ўзини Marsh Golden гуруҳининг бошлиғи деб таништирган боланинг аслида бу ишга умуман алоқаси бўлмаганини, бу гуруҳ эгаси ҳам, асосчиси ҳам ўзи эканини таъкидлаган.

«Ўғлим шунақа дастурларга қизиққани учун унга 2022 йилда компьютер олиб бергандим. Кейин 3 ноябрь куни уйимизга соҳа ходимлари келиб, Сенатнинг сайтига ўғлим ҳужум қилганини, унинг компьютерини кўриб, буни тасдиқлашларини айтишди. Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам сайтни у бузган экан. Мен ҳаммадан узр сўрайман, қолганлардан ҳам фарзандлари тарбиясига, улар қандай ишлар билан шуғулланаётганига эътиборли бўлишларини сўрайман», — деган унинг отаси.

Ҳозирда йиғилган далилий ашёлар юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида экспертиза гуриҳи тайинлангани, ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтни бузиб кирилиши сабаби маълум қилинганди. Шунингдек, ўша куннинг ўзида Сенат веб-сайти қайта ишга туширилгани хабар берилган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди